Япония икки нафар ўзбекистонликни ноқонуний яшагани учун депортация қилди

1 дақиқа ўқиш324
Япония икки нафар ўзбекистонликни ноқонуний яшагани учун депортация қилди

Японияда ноқонуний яшаб келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси маълум қилиб, виза қоидаларига амал қилиш муҳимлигини яна бир бор таъкидлади.

Маълумотларга кўра, фуқаролардан бири талабалик визаси билан кирган, аммо ўқишдан четлатилганидан сўнг ҳам мамлакатни тарк этмаган. Иккинчи шахс эса қисқа муддатли виза билан кириб, белгиланган муддат тугаганига қарамасдан Японияда қолган.

Япония томони таъкидлашича, қисқа муддатли визалар орқали ишлаш қатъиян тақиқланган.

Шунингдек, талабалик визаси фақат таълим олиш учун берилиб, ўқиш тўхтатилса, яшаш ҳуқуқи ҳам бекор қилинади. Мутахассислар “туризм” ёки “талаба” визаси орқали узоқ муддат қолиш ёки ишлаш мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар нотўғри эканини билдирди.

Қайд этилишича, ноқонуний яшовчилар аниқланса, улар ҳибсга олиниб, кейинчалик депортация қилинади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?