Пекинда 476 от кучига эга Rox Adamas Royal Edition тақдим этилди

Пекин автосалонида Рох бренди ўзининг Адамас моделининг махсус Роял Эдитион версиясини тақдим этди. Ушбу янгилик дизайндаги янги урғулар ва интерернинг ўзига хос безаклари билан ажралиб туради. Бу ҳақда Китайские-автомобили.рф хабар беради.
Компания яқин икки йил ичида ўз модель қаторини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Техник жиҳатдан Роял Эдитион кроссовери стандарт Адамас моделини тўлиқ такрорлайди. Автомобиль 1,5 литрли турбо двигатель ва иккита электр мотор билан жиҳозланган кетма-кет гибрид ҳисобланади.
Умумий қуввати 476 от кучи ва 740 Нм айланиш моментига тенг бўлган тизим 56 kVt/соат сиғимли батарея ҳамда 70 литрли ёнилғи баки ёрдамида 1226 километргача масофа босиб ўтиш имконини беради.

Роял Эдитион модификацияси Рох Мотор компаниясининг асосий инвесторларидан бири бўлган BAA қироллик оиласига бағишланган. Шу сабабли экстерерда чўл қумлари ва булутлар бирлигини англатувчи мот-олтин ва марварид-оқ ранглар уйғунлиги ишлатилган.
Кузовда анъанавий араб кийимларига хос бўлган ромбсимон нақшлар акс этган.
Салон қисмида ҳам сезиларли ўзгаришлар мавжуд бўлиб, декоратив панелларда тоғ тасвирлари ва олтин рангли иплар билан тикилган нақшлар туширилган. Багаж қисмида эса саёҳатчилар учун махсус ёритгич ва mini-ошхона ўрнатилган.
Ҳозирда ушбу махсус версияни Россиядаги «Автотор» заводида йиғиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!