date

Престианни УЕФАга Винисиусга айтган сўзини тушунтирди

Престианни УЕФАга Винисиусга айтган сўзини тушунтирди

УЕФА Чемпионлар лигасида «Бенфика» — «Реал» учрашувида юзага келган можаро юзасидан текширув олиб бормоқда. Аввалроқ Винисиус Жуниор «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианнини ирқчилик руҳидаги ҳақорат ишлатганликда айблаганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ESPN хабарига кўра, Престианни УЕФАга кўрсатма берган. Аргентиналик футболчи испан тилида ирқчилик ҳақорати сифатида талқин қилинадиган «mono» сўзини айтганини инкор этди. Унинг таъкидлашича, у «m» ҳарфи билан бошланувчи, талаффузи ўхшаш бошқа ҳақоратли сўзни ишлатган — мазкур сўз ирқчиликка алоқадор эмас, бироқ ноанъанавий жинсий ориентациядаги эркакни камситиш маъносини англатади.

Қайд этилишича, ҳодиса пайтида Престианни оғзини футболкаси билан беркитиб турган, шу боис лаб ўқиш бўйича мутахассисларни жалб қилиш амалда самара бермайди.

Учрашувда «Реал» сафардa «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Престианни УЕФАга Винисиусга айтган сўзини тушунтирди