date

Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассотсиатсияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроқ учун чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

У билан бирга ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам иш бўйича гумондор сифатида кўрсатилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар иккала шахсга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тергов материалларига кўра, давлат ғазнаси AFA томонидан тўланиши лозим бўлган ижтимоий бадаллар бўйича 13 миллион доллар етишмовчиликни қайд этган.

Шунингдек, Тапиага тегишли экани айтилаётган, 10 гектар майдондаги ва вертолёт майдончасига эга мулк ҳам текширув доирасида шубҳа остига олинган.

Прокуратура алоҳида тарзда футболчиларга берилган бонус тўловлари миқдори ҳамда Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатлари ўртасидаги тафовутга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди