date

Анчелотти Роналду профессионаллиги ва тикланиш муҳимлигини эслатди

Анчелотти Роналду профессионаллиги ва тикланиш муҳимлигини эслатди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Криштиану Роналду ҳақида фикр билдириб, уни ўзи ишлаган футболчилар орасидаги энг профессионал ижрочилардан бири сифатида тилга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Анчелоттининг айтишича, Роналду бир сафар унга: «Жуда кўп сув ўсимликни ўлдиради», деган. Мураббий бу ибора футболчининг ёндашувини аниқ ифодалашини таъкидлади: футбол катта жисмоний талаб қилади, аммо тикланиш ҳам шунчалик муҳим, чунки кўплаб жароҳатлар айнан ортиқча юклама сабаб юзага келади. Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.

41 ёшли Роналду ҳозир Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сурмоқда. Португалиялик юлдузнинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. У фаолияти давомида беш бор «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Роналду профессионаллиги ва тикланиш муҳимлигини эслатди