Леннарт Карл «Бавария»даги юксалишидан ҳайратда эмас

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган 18 ёшли футболчи Леннарт Карл карьерасидаги тезкор кўтарилиш уни унчалик ҳайратга солмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда бундеслига грандининг асосий таркибида мунтазам майдонга тушмоқда. 22 февраль куни у 18 ёшга тўлди.
«Баъзан бўлаётган воқеалардан ўзим ҳам ҳайрон қолган пайтларим бўлади, лекин ич-ичимдан бунга қодирлигимни билардим. Жуда кўп меҳнат қилдим. Албатта, хурсандман, бироқ ўсишга жой доим бор. Умид қиламанки, кейинроқ янада кўпроқ гол ураман, ассистларим ҳам кўпаяди ва қолган жиҳатларда ҳам қўшаман», — дея Карлнинг сўзларини Kicker’га берган интервьюсидан «Gazeta.Ru» келтирди.
28 февраль, шанба куни «Бавария» бундеслигада сафарда энг яқин таъқибчиси — Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!