Моуриньо Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши ўтган шов-шувли ўйиндан кейин кескин танқидлар остида қолди. Мутахассис клубни ирқчиликда айблашга қарши чиқиб, «Бенфика» расистик жамоа эмаслигини таъкидлади, шунингдек, гол ургач провокацион тарзда нишонлагани учун Винисиус Жуниорни ҳам танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув давомида Винисиус майдонда «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианнини ирқчиликда айблагани айtilmoqda. Мазкур ҳолат юзасидан УЕФА расмий суриштирув бошлади.
Моуриньони танқид қилганлар орасида «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ҳам бор. Моуриньо эса вазиятга батафсил изоҳ беришдан бош тортди: «Мен буни комментарий қилмайман. Такрорлайман, бу ҳамма учун қийин бўлди — қайси даражада қийинчилик бўлганини очиқламайман, аммо ҳамма учун осон бўлмади», — дея унинг сўзларини O Jogo келтирди.
«Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!