date

Брентуайт Эвертонга гол уришдаги аниқликни ошириш зарур деди

Брентуайт Эвертонга гол уришдаги аниқликни ошириш зарур деди

Эвертон ўз майдонида навбатдаги омадсизликка учради: жамоа Манчестер Юнайтедга минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Девид Мойес шогирдлари ўйиннинг катта қисмида устунлик қилган бўлса-да, босимни голга айлантира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳимоячи Жерред Брентуайт мағлубиятнинг асосий сабабини айнан якунлашдаги сустликда кўрмоқда. Унинг айтишича, иккинчи бўлимда Эвертон кўпроқ назорат қилди, вазиятлар яратди, аммо зарбаларни аниқ якунлай олмади.

BBC Sport келтирган иқтибосда Брентуайт жамоа сифатида реализацияни ошириш устида ишлаш кераклигини таъкидлади.

Кейинги турда Эвертон Ньюкаслга қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Брентуайт Эвертонга гол уришдаги аниқликни ошириш зарур деди