Дилфуза Исмоилова: “Ҳаммани яхши кўраман, лекин мени кўролмайдиганлар ҳам бор”

Дилфуза Исмоилова: “Ҳаммани яхши кўраман, лекин мени кўролмайдиганлар ҳам бор”
Қисқача

Хонанда Дилфуза Исмоилова "Наво меҳмонда" лойиҳасидаги суҳбатида санъат оламидаги яқинлари ва рақобатлар ҳақида очиқ фикр билдирди. У Мавлуда Асалхўжаева, Умида Мирҳамидова, Сайёра Ғозиева каби ҳурматли ҳамкасблари ҳамда Зиёда, Умидахон каби ёш ижодкорларнинг ижодини юқори баҳолади. Хонанда ҳеч кимни ўзига душман билмаслигини, аммо санъат оламида бир-икки кишининг сал бошқача муносабатини сезганини яширмади.

Хонанда Дилфуза Исмоилова “Наво меҳмонда” лойиҳасидаги суҳбати давомида санъат оламидаги яқин инсонлари, ҳурмат қиладиган ижодкорлари ҳамда айрим яширин рақобатлар ҳақида очиқ фикр билдирди.

Хонанданинг айтишича, у Мавлуда Асалхўжаева ижодини жуда қадрлайди:

“Уни жуда яхши кўраман. Узоқ сафарга чиққанимда доим қўшиқларини эшитиб кетаман. Мавлуда Асалхўжаеванинг овози ҳеч қачон одамни зериктирмайди, яратган қўшиқлари ҳам жуда зўр”, — дейди у.

Шунингдек, у Умида Мирҳамидова, Сайёра Ғозиева ва Ойпопук Эшонхўжаева билан кўп йиллик ҳамкасб эканини алоҳида таъкидлади.

Дилфуза Исмоилова ёш ижодкорларга ҳам илиқ муносабатда эканини билдириб, улар орасида Зиёда, Умидахон ҳамда Ойбек ва Нигора ижодини юқори баҳолашини айтди:

“Уларни жуда яхши кўраман. Ҳеч қачон ҳеч кимни ўзимга душман деб билмаганман. Чунки кўпчилик мени ҳурмат қилади”, — деди хонанда.

Шу билан бирга, у санъат оламида ҳамиша ҳам ҳамма бир хил муносабатда бўлмаслигини ҳам яширмади:

“Бир-иккита инсоннинг менга нисбатан сал бошқачароқ муносабатини сезганман. Аммо уларни номма-ном айтишим шарт эмас”, — дея қўшимча қилди у.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар