date

Луизианада даҳшатли отишмада саккиз нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди

Луизианада даҳшатли отишмада саккиз нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди

Луизиана штатининг Шревепорт шаҳрида юз берган қуролли ҳужум катта фожиа билан якунланди. Дастлабки маълумотларга кўра, отишма оқибатида камида саккиз нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳат олган.

ABC News хабарига кўра, ҳодиса маҳаллий полицияга таяниб тасдиқланган.

Маълум қилинишича, қуролли шахс бир нечта турли маҳаллалардаги уйлар томон ўт очган. Натижада бир ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қурбон бўлган, уларнинг айримлари гумондор билан қариндошлик алоқаларига эга экани айтилмоқда.

Ҳужумдан сўнг гумондор автомобиль ўғирлаб, воқеа жойидан қочишга уринган. Полиция уни Боссиер шаҳрида тўхтатишга ҳаракат қилган ва якунда отишма натижасида гумондор ҳалок бўлган.

Ҳозирда штат детективлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш устида ишламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Луизианада даҳшатли отишмада саккиз нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди