“Тепага” мультфильмдаги уй ҳаётда мавжудми?

“Тепага” мультфильмдаги уй ҳаётда мавжудми?
Қисқача

"Тепага" мультфильмидаги машҳур уй ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлиб, у АҚШнинг Сиетл шаҳрида жойлашган. 2006 йилда 84 ёшли Эдит Мейсфилд исмли аёл атрофига улкан савдо маркази қурилаётган бўлса-да, ўз уйини сотишдан қатъий бош тортган. У қурувчиларнинг катта пул таклифларини рад этиб, кейинчалик уйини қурилиш раҳбарига мерос қилиб қолдирган. Ушбу воқеа мультфильм учун илҳом манбаи бўлган.

“Тепага” мультфильмидаги уй ҳақиқий ҳаётда мавжуд десам ишонасизми?

Ҳақиқатан мультфильмдаги уй ҳаётда мавжуд бўлиб, у АҚШнинг Вашингтон штати, Сиетл шаҳрида жойлашган. 2006 йилда 84 ёшли Эдит Мейсфилд исмли аёл ўз уйини сотишдан қатъий бош тортган ва атрофига улкан савдо маркази қурилган бўлса-да, уй ўз ўрнида қолган.

Маълумотларга кўра, қурувчилар аввалига унга 750 000, кейинчалик эса 1 миллион доллар таклиф қилишади. Аммо, Эдит рад жавобини беради. Катта мажмуа қурилиши бошланганда, аёл кутилмаганда қурилиш майдончаси раҳбари Барри Мартин билан дўстлашиб қолди.

Барри Эдитнинг умрини охирги кунларигача унга ғамхўрлик қилди. 2008 йилда Эдит вафот этганида, у ўз уйини айнан Баррига мерос қилиб қолдирди.

Ушбу воқеа машҳур “Тепага” мультфильми учун илҳом берган деб ҳисобланади ва ушбу уй айнан шу мультфильм қаҳрамонининг уйи билан бирга машҳур бўлиб кетган.

“Тепага” мультфильмдаги уй ҳаётда мавжудми?

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар