date

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт»ни тарк этиш қарорини қабул қилди

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт»ни тарк этиш қарорини қабул қилди

Аргентина клуби «Ривер Плейт» бош мураббийи Марсело Гальярдо жамоани тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақдаги баёнот клубнинг расмий сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис мамлакат чемпионати доирасида «Банфилд»га қарши учрашувдан сўнг лавозимини топширади. Ўйин 26 февраль куни бўлиб ўтади. Унинг ихтиёрий истеъфоси жамоанинг сўнгги натижалари қониқарсиз бўлаётгани билан изоҳланмоқда: ҳозир «Ривер Плейт» турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Гальярдо мураббийлик фаолияти давомида «Ривер Плейт» билан икки бор ишлаган. У 2014–2022 йиллар оралиғида клуб билан 14 та совринни қўлга киритди, жумладан мамлакат чемпионлиги ҳамда Либертадорес кубогида икки марта ғалаба қозонди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Гальярдо «Ривер Плейт»ни тарк этиш қарорини қабул қилди