Анчелотти Неймарни мартдаги йиғинга чақирмасликка қарор қилди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар бўйича якуний қарорга келди. ESPN’нинг Бразилиядаги манбаларига кўра, мутахассис “Сантос” ҳужумчисини март ойидаги яқин йиғинга чақирмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу қарор Неймарнинг ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятларини сезиларли даражада камайтиради. Қайд этилишича, Бразилия терма жамоаси кейинги сафар аллақачон мундиал олдидан йиғилади.
Аввалроқ ОАВ 34 ёшли Неймар жаҳон чемпионатида ўйнашни жуда истаганини, уни асосий ва ҳатто ягона мотивация сифатида кўраётгани ҳақида кўп ёзганди.
Март ойида Бразилия термаси ўртоқлик учрашувларида Франция ва Хорватияга қарши майдонга тушади.
“Сўнгги миссия”: Неймар мундиал ҳақида тез-тез гапиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг