Аргентина чемпионати АФА атрофидаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга мамлакат футбол федерацияси атрофида навбатдаги коррупция можароси сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эътиборлиси, 7 ва 8-тур баҳслари режа бўйича ўйналади, танаффус эса айнан 9-турга тўғри келади. Тақвимда 9-тур 5–8 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Қарор 5 март куни АФА президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилаётгани билан боғлиқ.
derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқ тўловларидан қочилгани айтилади. Евро ҳисобида бу қарийб 12 миллионни ташкил этади. Шунингдек, ташкилот пул ювиш жараёнларига аралашган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам гумонлар бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!