date

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт»ни тарк этиш қарорини қабул қилди

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт»ни тарк этиш қарорини қабул қилди

Аргентина клуби «Ривер Плейт» бош мураббийи Марсело Гальярдо жамоани тарк этишга қарор қилди. Клуб бу ҳақда расмий баёнотни ўз сайтида эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис мамлакат чемпионати доирасида «Банфилд»га қарши 26 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувдан кейин лавозимини топширади. Гальярдонинг ихтиёрий истеъфоси жамоанинг сўнгги натижалари қониқарсиз экани билан изоҳланмоқда: ҳозир «Ривер Плейт» турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Гальярдо «Ривер Плейт» билан мураббий сифатида икки бор ишлаган. 2014—2022 йиллар оралиғида у клуб билан 14 та совринни қўлга киритди, жумладан мамлакат чемпионлиги ва Либертадорес кубогида икки марта ғалаба қозонди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Гальярдо «Ривер Плейт»ни тарк этиш қарорини қабул қилди