«Ал-Наср» аутсайдер дарвозасига бешта гол урди, Роналду ҳам гол киритди

Саудия Арабистони чемпионатининг 23-турида «Ал-Наср» сафарда турнир жадвалининг қуйи поғонасида бораётган «Ал-Нажма» меҳмони бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида ўнг қанотдан узатилган тўпдан кейин Жоау Фелиш чап томонда етти метрдан воле зарба бериб, тўпни тўсинга теккизди. Орадан кўп ўтмай Криштиану Роналду пенальтидан чап бурчакка аниқ зарба йўллади — дарвозабон тўпга улгуролмади (0:1). 31-дақиқада Садио Мане чап қанотдан Брозовични олдинга бошлади, Марсело жарима майдонига паст узатма берди ва Кингсли Коман бурилиб зарба бериб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Кейин «Ал-Наср» бурчак тўпини ўйнаб олди: Иниго Мартинес 23 метрдан паст зарба йўллади, дарвозабон эса кутилмаганда тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди (0:3).
Иккинчи бўлимда Мане Роналдуга дарвозабон билан яккама-якка вазият яратиб берди, бироқ португалиялик ҳужумчи бу сафар рақиб посбонини алдab ўта олмади. 52-дақиқада Навоф ал-Бушайл ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, тўпни марказга Роналдуга узатди, Криштиану ўзи тепиш ўрнига чап томонга пас берди ва Мане 10 метрдан тўпни тўсин остига аниқ жойлаб қўйди — 0:4. Учрашув охирларида Абдурраҳмон Ғариб бурчак байроғи ёнидан тўпни жарима майдонига оширди, Иниго Мартинес эса бош билан узоқ бурчакка йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди — 0:5.
Маглубиятдан кейин «Ал-Нажма» жадвалнинг энг пастида қолмоқда, «Ал-Наср» эса энг яқин таъқибчисини икки очко ортда қолдириб, пешқадамликни сақлаб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!