date

«Реал» ёзда Грегор Кобелни таркибига қўшиб олмоқчи

«Реал» ёзда Грегор Кобелни таркибига қўшиб олмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабон позициясини кучайтириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Хорхе Пикон берган маълумотларга кўра, «қаймоқранглилар» Дортмунднинг «Боруссия»си посбони Грегор Кобел вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Швейсариялик дарвозабон «Реал»нинг дарвоза чизиғини мустаҳкамлаш бўйича асосий мақсади сифатида кўрилмоқда.

Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан «Боруссия» Дортмундга 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у «арилар» сафида барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 гол ўтказиб юборди ва 14 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёзда Грегор Кобелни таркибига қўшиб олмоқчи