date

«Реал» ёзда дарвозабон Кобелни таркибга қўшмоқчи

«Реал» ёзда дарвозабон Кобелни таркибга қўшмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш учун янги голкипер олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Хорхе Пикон хабарига кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия»си посбони Грегор Кобел вариантини кўриб чиқяпти. Швейсариялик дарвозабон «Реал» учун бу позициядаги асосий нишон сифатида кўрсатилмоқда.

Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан Дортмунд жамоасига 15 миллион еврога трансфер қилинган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у «Боруссия» сафида барча мусобақаларда 36 учрашув ўтказиб, 45 гол ўтказиб юборган, 14 ўйинда эса дарвозаси дахлсиз қолган. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёзда дарвозабон Кобелни таркибга қўшмоқчи