date

«Реал Мадрид» ёзда дарвозабон Кобелни олиб келмоқчи

«Реал Мадрид» ёзда дарвозабон Кобелни олиб келмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферлар ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Хорхе Пикон хабарига кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия»сида тўп сураётган швейсариялик дарвозабон Грегор Кобел вариантини кўриб чиқмоқда. Айнан Кобел «Реал» учун бу позициядаги асосий мақсад сифатида қайд этилмоқда.

Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан Дортмунд жамоасига 15 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у «Боруссия» сафида барча турнирларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди ва 14 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг нархини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал Мадрид» ёзда дарвозабон Кобелни олиб келмоқчи