«Реал» ёзда Грегор Кобелни таркибига қўшиб олмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш учун янги посбон изламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хорхе Пикон хабарига кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси дарвозабони Грегор Кобелни трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Швейсариялик голкипер «Реал» учун ушбу позициядаги асосий мақсад сифатида тилга олинмоқда.
Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан «Боруссия»га 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у «ариқлар» сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди ва 14 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!