«Бавария»да фақат Николас Жексон ўз ролида норози

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ҳужумчи Николас Жексон ўзининг жамоадаги ҳозирги ҳолатидан қониқмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild нашри хабарига кўра, сенегаллик футболчи таркибда ўйин амалиёти камлигидан норози бўлаётган ягона ўйинчи ҳисобланади. Унинг ҳафсаласи пир бўлгани жамоа ичида ҳам сезилмоқда. Қолган футболчилар эса чекланган ролига кўникиб, кўпроқ дақиқа олиш учун ўзини кўрсатишга уринмоқда.
«Бавария» Жексонни 2025 йил сентябрида «Челси»дан мавсум охиригача 16 миллион евро эвазига ижарага олган. Келишувда футболчини 65 миллион еврога сотиб олиш банди ҳам бор. Жорий мавсумда Жексон барча мусобақаларда 22 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол урди ва 1 голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг