«Реал» ёзда Грегор Кобелни таркибига қўшмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш учун янги посбон олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хорхе Пикон берган маълумотга кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси дарвозабони Грегор Кобелни трансфер қилиш вариантини кўриб чиқяпти. Швейсариялик посбон «Реал»нинг бу позициядаги асосий мақсади сифатида қайд этилмоқда.
Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан «Боруссия Дортмунд»га 15 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди ва 14 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелни 40 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!