date

«Ал-Ҳилол» дуранглари ортидан Индзаги босим остида қолди

«Ал-Ҳилол» дуранглари ортидан Индзаги босим остида қолди

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги турлардаги бир нечта дуранг жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фон ортидан Саудия футболида Симоне Индзагини бош мураббийликдан бўшатиш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайган. Хусусан, «Ал-Ҳилол» мухлислари италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Индзагининг ўзи вазиятга хотиржам қараяпти: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта компенсация ҳам кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар орасида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» дуранглари ортидан Индзаги босим остида қолди