Индзаги атрофида гап-сўзлар кучайди, мураббий хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳозиргача мағлуб бўлмади, бироқ сўнгги турлардаги бир нечта дуранг натижалар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фон’да бош мураббий Симоне Индзаги истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида гаплар пайдо бўлди. Хусусан, «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаргача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта компенсация тўланиши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар орасида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!