«Ал-Ҳилол» Индзагини ишдан бўшатиши мумкин, у эса хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали мағлуб бўлмади, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи поғонагача тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда бош мураббий Симоне Индзаги атрофида истеъфога оид гап-сўзлар кучайган. Манбада таъкидланишича, «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда.
Шунга қарамай, Индзагининг ўзи вазиятга сокин қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригча мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.
Симоне Индзаги маоши бўйича дунёдаги энг кўп ҳақ оладиган мураббийлар орасида иккинчи ўринда туради — ундан юқорида фақат Диего Симеоне. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврога тенг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!