Лапорта «Барселона»ни Ла Лига чемпиони деб эълон қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта жорий Ла Лига мавсумида чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбари сўзларига кўра, «Барселона» сўнгги учта финалда «Реал»ни мағлуб этган ва бу мавсум ҳам барча прогнозларга қарамай Испания чемпиони бўлишига ишончи комил.
Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар» ҳозирги амалдаги чемпион ҳисобланади.
Турнир жадвалида Ҳанс-Дитер Флик қўл остидаги жамоа 61 очко билан пешқадам бўлиб турибди ва «Реал»дан бир очкога олдинда. «Барселона» чемпионатдаги навбатдаги ўйинини ўз майдонида «Вильярреал»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг