«Барселона» «Камп Ноу»га қайтгач очко йўқотмади

Каталониянинг «Барселона» жамоаси Ла Лиганинг 26-турида «Вильярреал»ни катта қийинчиликсиз мағлуб этиб, навбатдаги ғалабасини расмийлаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу натижа «Барселона» учун «Камп Ноу»га ўтган йил ноябрида қайтганидан бери уй стадионидаги кетма-кет 10-ғалаба бўлди. Шундай қилиб, каталонияликлар ўз майдонида ўтказилган 10 учрашувда ҳам бирорта очко йўқотмади.
Серия фақат чемпионат ўйинлари билан чекланмаяпти — унда Европа Чемпионлар лигасидаги баҳслар ҳам бор. Энди «Барселона» ушбу натижани Испания Кубоги ярим финалининг «Атлетико»га қарши жавоб учрашувида яна давом эттиришга ҳаракат қилади. Ўйин чоршанба куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг