date

Юлдуз Усмонова инсонлар шукр қилишни унутиб қўяётганини очиқ айтди

Юлдуз Усмонова инсонлар шукр қилишни унутиб қўяётганини очиқ айтди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова интервьюлардан бирида инсонларни ҳаётдаги неъматларни қадрлашга чақирди.

Унинг таъкидлашича, кўпчилик бор имконият ва саломатликнинг қадрига етмасдан, тез-тез “чарчадим” деган гапни ишлатиб юборади.

Хонанда бу борада мисол келтириб, оғир меҳнат қилаётганлар ёки касаллик билан курашаётган инсонларни эслаш кераклигини айтди.

Юлдуз Усмоновага кўра, инсон энг аввало соғ-саломатлиги ва нафас олиш имконияти учун ҳам шукр қилиши лозим.

У шунингдек, одамларни ўз ҳолатига нисбатан миннатдор бўлишга ва ҳаётдаги ҳар бир неъматнинг қадрига етишга даъват қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова инсонлар шукр қилишни унутиб қўяётганини очиқ айтди