“2 йилдан бери солиқ тўлайман” — Мафтуна Шокирова очиқ гапирди

Актриса ва блогер Мафтуна Шокирова икки йилдан буён ўз даромадларидан мунтазам равишда солиқ тўлаб келаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, барча молиявий тушумлар расмийлаштирилади ва ҳисоб-китоб ишлари бухгалтер томонидан амалга оширилади. Ушбу баёнот ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, кўпчилик томонидан ижобий қабул қилинди. Фойдаланувчилар блогернинг бундай очиқлиги бошқа соҳа вакиллари учун ҳам ўрнак бўлишини таъкидламоқдалар.
Актриса ва инстаблогер Мафтуна Шокирова сўнгги баёноти билан эътибор марказига тушди. У ўз даромадлари бўйича икки йилдан бери мунтазам солиқ тўлаб келаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, барча молиявий тушумлар расмий тарзда ҳисобга олинади ва белгиланган тартибда солиқ тўланади. “Биз 2 йилдан бери даромад солиғини тўлаб келамиз. Солиқ бор — қаердан даромад кириб келаётган бўлса, ҳаммаси расмийлаштирилади ва маълум фоизи тўланади. Қанча миқдорда тўланаётганини эса бугалтерим ҳисоблаб беради”, — дейди у.
Мафтуна Шокированинг ушбу баёноти ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, айримлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Кўпчилик бу каби очиқлик бошқаларга ҳам ўрнак бўлиши мумкинлигини таъкидлади.





























Изоҳлар 0
…