Раъно Шодиева уйида юз берган хавфли ҳолат ҳақида сўзлаб берди

Актриса Раъно Шодиева ўз хонадонида юз берган нохуш ҳолат ҳақида сўзлаб берди.
Унинг айтишича, уйдаги қандил кутилмаганда тушиб кетган ва бу вазият жиддий хавф туғдириши мумкин эди. Актриса мазкур ҳолат аввал ҳеч қачон кузатилмаганини таъкидлаб, воқеа барчани қўрқитиб юборганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ёрдамчиси Малика опа қандилни ушлаб қолишга улгурган ва шу орқали катта бахтсизликнинг олди олинган.
Раъно Шодиева бу ҳолат учун шукр қилиб, энг муҳими ҳеч ким жабрланмаганини қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг