date

Тошкентда уй ижараси нархлари сезиларли даражада ошди

Тошкентда уй ижараси нархлари сезиларли даражада ошди

2026 йил март ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархлари ўсишда давом этди.

Маълумотларга кўра, пойтахтда бир квадрат метр учун ўртача ижара қиймати 8,9 доллар атрофида шаклланган. Бу кўрсаткич февраль ойига нисбатан 2,7 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 10,8 фоизга юқори.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилишича, энг қиммат ижара нархлари шаҳарнинг марказий ҳудудларида сақланиб қолмоқда.

Хусусан, Миробод, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида бир квадрат метр учун ижара ўртача 11 долларгача етган.

Шу билан бирга, йиллик ўсиш суръати бўйича Яшнобод тумани етакчилик қилган. Бу ҳудудда ижара нархлари 18,9 фоизга ошган.

Мирзо Улуғбек туманида ўсиш 14,3 фоизни, Яккасарой туманида эса 12,5 фоизни ташкил этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда уй ижараси нархлари сезиларли даражада ошди