Кварацхелия етакчи: ПСЖ футболчиларига қўйилган баҳолар маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш382
Кварацхелия етакчи: ПСЖ футболчиларига қўйилган баҳолар маълум қилинди

Европа футболида катта шов-шувга сабаб бўлган баҳсдан кейин L’Equipe ПСЖ футболчиларининг ўйиндаги ҳаракатларига баҳоларини эълон қилди. Парижликлар "Бавария" устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, барча футболчилар бир хил даражада баҳоланмади.

Энг юқори баҳо жамоа етакчиларидан бири — Хвича Кварацхелияга берилди. У 9 балл билан учрашувнинг энг самарали ва фаол футболчиси сифатида эътироф этилди. Унинг майдондаги ҳаракатлари, ҳужумдаги хавфли эпизодлари ва тезлиги рақиб ҳимояси учун катта муаммо туғдиргани қайд этилди.

Дарвозабон Матвей Сафонов эса 5 балл билан баҳоланди. Унинг ўйини барқарор деб топилган бўлса-да, айрим вазиятларда ишончсиз ҳаракатлар кўзга ташланган.

Ҳимоя чизиғида эса жиддий муаммолар кузатилди. Жумладан, Маркиньос, Вилян Пачо ва Нуну Мендеш 3 балл билан энг паст баҳони олди. Бу эса парижликлар ҳимоясида жиддий камчиликлар бўлганини кўрсатади.

Қолган футболчиларнинг натижалари ҳам эълон қилинди:
— Ашраф Ҳакими — 5 балл
— Уоррен Заир-Эмери — 7 балл
— Витинья — 5 балл
— Жоау Невеш — 7 балл
— Дезире Дуэ — 6 балл
— Усмон Дембеле — 8 балл

Қисқаси, “ПСЖ” ғалаба қозонган бўлса-да, ўйиндаги мукаммалликдан ҳали узоқ. Ҳужумда самарадорлик юқори, лекин ҳимояда жиддий саволлар бор. Энди жавоб ўйинида айнан шу камчиликлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?