date

Starlink самолётларда интернет тезлигини юз баробар оширди

Starlink самолётларда интернет тезлигини юз баробар оширди

Оокла компанияси самолёт бортидаги Wi-Fi тезлиги бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, Starlink тақдим этаётган интернет тезлиги офис ва квартиралардаги тармоқлардан ҳам ошиб кетган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мутахассислар 50 дан ортиқ авиакомпанияларнинг интернет сифатини баҳолади. Натижаларга кўра, ўртача юклаб олиш тезлиги 100 Мбит/с дан ошган саккизта авиакомпания айнан Starlink хизматидан фойдаланади.

Уларнинг ярмида бу кўрсаткич 300 Мбит/с дан юқори бўлган.

Оокла вакилларининг таъкидлашича, бошқа ҳеч қайси борт Wi-Fi провайдери бундай юқори тезликка яқинлаша олмаган. Одатда фойдаланувчилар сони ортиши билан тармоқ тезлиги пасаяди, аммо Starlink тизимида бундай муаммо кузатилмаган.

Ҳозирги кунда йўловчилар атайлаб Starlink интернети бор рейсларни қидирмоқда. Бу эса ушбу технологиядан фойдаланмайдиган авиакомпанияларни рақобатда ортда қолдириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Starlink самолётларда интернет тезлигини юз баробар оширди