Коле Палмер 150 миллион фунтлик таклифга қандай муносабат билдиради?

Челси ярим ҳимоячиси Коле Палмер ёзги трансфер ойнасида 150 миллион фунт стерлинглик таклиф тушса, клуб раҳбариятидан буни кўриб чиқишни сўраши мумкин. Глен Жонсоннинг фикрича, инглиз футболчиси ўз келажаги борасида жиддий ўйлашга мажбур бўлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Челси жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсата олмаяпти ва Еврокубоклар зонасидан четда қолиш хавфи остида. Агар жамоа Чемпионлар лигаси ёки бошқа халқаро турнирларга йўлланма ололмаса, Палмер каби иқтидорли футболчилар ўз фаолиятини янада амбицияли клубларда давом эттиришни исташлари табиий.
Гарчи Палмернинг шартномаси 2033-йилга қадар мўлжалланган бўлса-да, Манчестер Юнайтед каби гранд клубларнинг қизиқиши вазиятни ўзгартириши мумкин. Жонсоннинг таъкидлашича, Челси инқирозли даврни бошдан кечираётган бир пайтда, футболчи ўз карьераси учун энг яхши вариантни танлаш ҳуқуқига эга.
Челси раҳбарияти футболчини сотишга мажбур эмас, аммо бундай улкан таклиф клуб молиявий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳозирги кунда Лондон клуби Англия Премер-лигаси турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда ва мавсум якунига қадар вазиятни ўнглаш қийин кечмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!