date

Авито: 2026-йил бошида Россияда энг кўп сотилган ишлатилган смартфонлар

Авито: 2026-йил бошида Россияда энг кўп сотилган ишлатилган смартфонлар

Авито платформаси 2026-йилнинг биринчи чорагида смартфонлар бозори бўйича ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, иккиламчи бозорда смартфонлар савдоси умумий ҳажмнинг 71 фоизини ташкил этган. Фойдаланувчилар маблағни тежаш мақсадида ишлатилган қурилмаларни танламоқда, чунки уларнинг ўртача нархи янги моделларга нисбатан 60 фоизга арзонроқ. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Авито компаниясининг телеком ва ИТ йўналиши бўйича бизнесни ривожлантириш раҳбари Сергей Ногиннинг таъкидлашича, ўтган чоракда бу кўрсаткич 69 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирда у 71 фоизга етди. Харидорлар орасида Apple маҳсулотларига бўлган талаб юқорилигича қолмоқда.

Хусусан, iPhone 15 савдоси 76 фоизга ўсди ва унинг ўртача нархи 33 000 рублни ташкил қилди. Шунингдек, iPhone 15 Про ва iPhone 15 Pro Max моделлари ҳам мос равишда 61 ва 55 фоизга кўпроқ сотилган. Бундан ташқари, iPhone 14 Про ҳамда iPhone 13 моделларига бўлган қизиқиш ҳам сезиларли даражада ошган.

Янги смартфонлар сегментида эса OnePlus бренди 90 фоизлик ўсиш билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Vivo, Huawei ва Ҳонор брендлари ҳам бозор улушини кенгайтирган. Иккиламчи бозордаги фаоллик бўйича Ставропол, Ярославл ва Москва шаҳарлари етакчи ўринларни эгаллади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Авито: 2026-йил бошида Россияда энг кўп сотилган ишлатилган смартфонлар