Сунъий интеллект сабаб Jony миллионлаб доллар ишлаб топди

2 дақиқа ўқиш12.3K
Сунъий интеллект сабаб Jony миллионлаб доллар ишлаб топди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Озарбайжонлик хонанда Жонйнинг 2020 йилда чиққан “Камин” таронаси сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган мултфилмлар ва вирусли роликлар сабабли TikTok ҳамда YouTube платформаларида қайта оммалашди.
  • Бир ой давомида YouTube Мусикда 879 миллион марта тингланган ушбу эски қўшиқ хонандага Тайлор Свифт, Жустин Биебер ва Драке каби жаҳон юлдузларидан юқори натижа қайд этиш имконини берди.

Сунъий интеллект сабаб Jony миллионлаб доллар ишлаб топди

Озарбайжонлик машҳур хонанда Jony ижтимоий тармоқларда кутилмаган тарзда яна бир бор рекорд даражада оммалашди. Бу сафар унинг машҳурлигига 2020 йилда чиққан “Камин” таронасига асосланган сунъий интеллект орқали яратилган мультфильмлар сабаб бўлди.

Сўнгги ҳафталарда TikTok ва YouTube платформаларида “Мен қулупнайман, сен ҳам қулупнайсан, нега биздан банан туғилди?” мазмунидаги ҳазиломуз видеолар тез суръатларда тарқалди. Қизиғи шундаки, ушбу вирусли роликларда айнан Jony ижро этган “Камин” қўшиғи фон мусиқаси сифатида қўлланилган.

Сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган мини-мультфильмларда банан ва қулупнай образлари интернет фойдаланувчилари орасида алоҳида трендга айланди. Натижада эски тарона яна янги ҳаётга эга бўлиб, қисқа вақт ичида улкан аудиторияни жалб қилди.

Сунъий интеллект сабаб Jony миллионлаб доллар ишлаб топди

Маълумотларга кўра, бир ой давомида “Камин” қўшиғи YouTube Music’да 879 миллион марта тингланган. Бу эса Jony’ни ҳатто Taylor Swift, Justin Bieber ва Drake каби жаҳон юлдузларидан ҳам юқори натижа қайд этишига сабаб бўлди.

TikTok фойдаланувчилари ҳисоб-китобларига кўра, хонанда ушбу тингловлар ортидан тахминан 3 миллион доллар миқдорида даромад олган бўлиши мумкин. Бу маблағ ҳозирги курс бўйича қарийб 38–39 миллиард сўмга тенг.

Бундай суммага Ўзбекистон шароитида бир нечта премиум тоифадаги квартиралар, ўнлаб янги автомобиллар, катта ҳовлилар ёки тайёр бизнес лойиҳаларини сотиб олиш мумкин. Айрим ҳисоб-китобларга кўра, ойига 10 миллион сўм сарфлаган тақдирда ҳам бу пул бир инсонга қарийб 300 йил яшаш учун етарли бўлади.

Сунъий интеллект сабаб Jony миллионлаб доллар ишлаб топди

Маълумот учун, хонанданинг асл исми Жаҳид Афраил ўғли Ҳусайнли бўлиб, у 1996 йил 29 феврал куни Baku шаҳрида туғилган. Кейинчалик оиласи билан Moscow шаҳрига кўчиб ўтган ва шу ерда ижодий фаолиятини бошлаган. У 2019 йилдан бошлаб Россия ҳамда МДҲ давлатларида катта машҳурликка эришди.

Продюсерлар маълумотига кўра, Jony ҳозирда Россия шоу-бизнесида энг қиммат гонорар оладиган санъаткорлардан бири ҳисобланади. Хонанда бир концерт дастури учун ўртача 6 миллион рубль, яъни тахминан 75–80 минг доллар атрофида ҳақ олади.

Эслатиб ўтамиз, Jony шу йил 17 апрель куни Humo Arena мажмуасида ҳам мухлислари учун яккахон концерт дастурини тақдим этган эди. Аммо унинг Ўзбекистондаги концерти учун қанча гонорар олгани ҳозирча маълум қилинмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?