22:00 / 26.10.2017
4 618

Ўзбекистон Футбол Федерацияси таркибий тузилмасида кадрлар алмашди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси таркибий тузилмасида кадрлар алмашди
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ҳакамлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Ноил Лутфулин ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бугунги кунда Ўзбекистон Футбол Федерацияси бошқарма бошлиғи лавозимига янги номзодларни кўриб чиқмоқда.

Шавкат Имамовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтининг “Футбол назарияси ва методикаси” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келган Шамиль Исеев Ўзбекистон Футбол Федерациясининг техник директори лавозимига тайинланди.

Шамиль Исеев 1956 йил 10 июнь куни таваллуд топган. Маълумоти олий. 1977 йилда Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия институтини аъло баҳога битирган. Педогогика фанлар номзоди, профессор. ОФК инструктори. Фаолияти давомида Ўзбекистон ёшлар, олимия ва миллий терма жамоаларида, “Пахтакор”, “Қайрат”, (Қозоғистон), “Динамо” (Самарқанд), “Бунёдкор”, “Андижон”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, клубларида таҳлилчи-мураббий каби лавозимларда ишлаган.

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Футбол Федерацияси таркибий тузилмасида кадрлар алмашди