Пеп Гуардиола Фил Фоден ва Жоско Гвардиол билан шартномани узайтирмоқчи

1 дақиқа ўқиш214
Пеп Гуардиола Фил Фоден ва Жоско Гвардиол билан шартномани узайтирмоқчи

Манчестер Сити бош мураббийи Пеп Гуардиола Фил Фоден билан янги шартнома борасида музокаралар якуний босқичга етганини тасдиқлади. Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси клуб билан 2030-йилга қадар мўлжалланган янги битимни имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Шунингдек, клуб Жоско Гвардиол билан ҳам ҳамкорликни узайтириш ниятида. Хорватиялик ҳимоячи жароҳатидан фориғ бўлиб, машғулотларга қайтди. Гуардиола унинг универсал ўйинчи эканлигини таъкидлаб, унинг жамоада қолишини исташини билдирди.

Мураббий музокаралар ижобий руҳда ўтаётганини, бироқ ҳали расмий ҳужжатлар имзоланмаганини қайд этди. "Спорт директори билан гаплашдим, Фоден билан келишувга жуда яқинмиз. Умид қиламанки, барчаси ижобий якунланади", - деди каталониялик мутахассис.

Гвардиол ўтган мавсумда Манчестер Сити учун муҳим ўйинчи бўлган эди. Пеп Гуардиола унинг сафга қайтиши жамоа учун мавсумнинг ҳал қилувчи палласида катта ёрдам беришига ишонч билдирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?