Арсенал жамоаси Журриен Тимберни мавсум охиригача йўқотиши мумкин

Англия Премер-лигасида пешқадамлик қилаётган Арсенал жамоасининг ҳимоячиси Журриен Тимбер жароҳати сабабли жорий мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслиги мумкин. Goal.com хабарига кўра, март ойида Эвертон билан ўйинда жароҳат олган футболчининг тикланиш жараёни кутилганидан анча мураккаб кечмоқда. Бош мураббий Микел Артета шогирдининг мавсум якунигача қайтиши борасида аниқ вада бера олмаслигини таъкидлади.
Англия Премер-лигаси чемпионлиги учун курашаётган Арсенал жамоаси учун нохуш хабар келди. Ҳимоячи Журриен Тимбернинг жароҳати кутилганидан ҳам жиддийроқ бўлиб чиқди ва у жорий мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Микел Артета шогирдининг тикланиш жараёни мураккаб кечаётганини тан олди. Март ойида Эвертон билан ўйинда жароҳат олган футболчи дастлаб қисқа муддатга сафдан чиққани тахмин қилинган эди, бироқ вазият кутилганидан анча мураккаблашди.
Арсенал бош мураббийи Микел Артета футболчининг мавсум якунигача қайтиши борасида аниқ вада бера олмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Тимбернинг майдонга қайтиши учун барча жараёнлар жуда тез ва муаммосиз ўтиши керак, аммо вақт тобора камайиб бормоқда.
Айни дамда Арсенал турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва Манчестер Сити жамоасидан беш очко олдинда бормоқда. Бироқ ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғидаги йўқотишлар, хусусан, Микел Мерино ва Журриен Тимбернинг сафдан чиқиши жамоа учун жиддий синов бўлиб қолмоқда.































Изоҳлар 0
…