Microsoft Windows 11 операцион тизимида Windows 95 кодлари сақланиб қолганини тан олди

Microsoft Azure техник директори Марк Руссинович Windows 11 операцион тизимининг негизида 1990-йилларга оид Win32 архитектураси ҳамон сақланиб қолганини тан олди. Ixbt.com хабарига кўра, илк бор Windows 95 ва Windows НТ даврида пайдо бўлган ушбу Win32 API интерфейси бугунги кунда ҳам тизимнинг пойдевори ҳисобланади. Мутахассис кўплаб замонавий иловалар ва фойдаланувчи экотизимлари айнан шу эски дастурий қатламга қурилганини таъкидлади.
Microsoft Azure техник директори Марк Руссинович Windows 11 операцион тизимининг негизида ҳамон 1990-йилларга оид Вин32 архитектураси ётганини очиқ тан олди. Вин32 API интерфейси илк бор Windows 95 ва Windows НТ даврида пайдо бўлган бўлиб, у бугунги кунда ҳам тизимнинг пойдевори ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу эски дастурий қатламнинг сақланиб қолиши тасодиф эмас. Кўплаб замонавий иловалар, технологиялар ва бутун бошли фойдаланувчи экотизимлари айнан шу пойдеворга қурилган. Руссинович 90-йилларда одамлар 2026-йилга келиб учувчи автомобиллар ва Ойдаги базалар ҳақида орзу қилганини, бироқ Вин32 ҳали ҳам компьютер оламида муҳим рол ўйнашини ҳеч ким кутмаганини эслатиб ўтди.
Шунга қарамай, Microsoft вакили бу платформани эскирган ёки яроқсиз деб ҳисобламайди. Аксинча, айнан юқори даражадаги мослашувчанлик ва кенг кўламли қўллаб-қувватлаш Вин32'нинг ўнлаб йиллар давомида долзарб бўлиб қолишини таъминлади.
Компания тарих давомида ВинРТ каби янги API ва платформалар ёрдамида эски архитектурани алмаштиришга бир неча бор уриниб кўрган. Бироқ, бу уринишларнинг ҳеч бири Вин32'ни тўлиқ сиқиб чиқара олмади. Айнан шу сабабли, бугунги Windows 11 тизимида ҳам ўн йиллик кодлар ўзининг танқидий аҳамиятини сақлаб қолмоқда.































Изоҳлар 0
…