«Олтин тўп»—2021 учун даъвогарлар эълон қилинди ва кўпчилик мутахассислар унда кимга овоз беришини ҳам айтишга улгурди. Франциянинг L’Equipe нашри 30 нафар номзоддан совринни қўлга киритиш борасида бошқаларга қараганда яхшироқ имкониятларга эга бўлган беш футболчини тақдим этди. Нашрга кўра, соврин учун асосий кураш айнан улар орасида кечади.
2018 йилда Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг узоқ йиллик «ҳукмронлигига» Лука Модрич чек қўйганди, шундай кейин 2019 йилда Месси ўзининг олтинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритди. 2020 йилда эса соврин на Месси, на Роналду ва бошқа футболчига насиб этди, бунга коронавирус пандемияси йўл қўймади. «Ўзга сайёраликлар» бу йилги номзодлар қаторидан ҳам жой олган, бироқ бу сафар уларнинг рақобатчилари жуда жиддий.
Карим Бензема
Фото: Getty Images
«Реал» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси айни дамда соврин учун асосий даъвогар бўлиб турибди. У нафақат клуб сафида, балки терма жамоада ҳам бирдек ажойиб ўйин намойиш этмоқда ва гол уришда ҳеч кимдан «уялиб» ўтиргани йўқ. Унинг яқинда УЕФА Миллатлар Лигаси финалида Испанияга урган голи ва жамоа билан мусобақа бош совринини қўлга киритгани ҳам бунинг тасдиғи бўлиши мумкин.
Шу кетишда Бензема 33 ёшида «Олтин тўп»ни Францияга қайтариши мумкин, 1998 йилда Зинедин Зидан қўлга киритганидан кейин мамлакат футболчилари орасида ҳеч ким мазкур совринга эга чиқмаган. Карим бундан олдин ўн марта мукофотга номзодлар қаторига киритилган ва унинг энг яхши натижаси 2014 йилда 16-ўринни эгаллагани бўлган.
Алоҳида таъкидлаш керак бўлган жиҳат, ҳеч бир футболчи 2021/22 йилги мавсумда Карим Бенземадан (10 та гол ва 7 та голли узатма) яхшироқ сермаҳсуллик кўрсата олгани йўқ. Шунингдек, бунга Миллатлар Лигасида Бельгия ва Испания дарвозасига урилган голларни ҳам қўшиш лозим. Миллатлар Лигасидаги ғалаба Бензема учун терма жамоадаги илк соврин бўлди. Бензема «Вальбуэна иши» туфайли 2015 йилдан 2021 йилгача «учранглилар» сафида ўйнай олмаганди.
Лионель Месси
Фото: Getty Images
Аргентиналик даҳо «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби ҳисобланади (2019 йил). Месси, шубҳасиз, яна бир муваффақиятни кутмоқда ва унинг умидлари асосли: 2021 йилда Лео Аргентина билан Америка Кубогини қўлга киритди ва қитъа чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлди. Бироқ «Барселона»да ўтган мавсум у учун терма жамоадаги каби омадли келмади, шунга қарамай у каталонияликлар билан Испания Кубогига эга чиқди ва шахсий тўпламига навбатдаги Пичичи (Marca нашри томонидан Испания чемпионатида мавсум тўпурарига бериладиган мукофот) совринини ҳам қўшиб қўйди.
Шунингдек, 2021 йил Лео учун ўзгариш йили ва янги синов бўлди. Ёзда у «Барселона»даги фаолиятини якунлаб, «ПСЖ»га кўчиб ўтди.
Роберт Левандовски
Фото: Getty Images
«Бавария» ва Польша терма жамоаси ҳужумчисига нисбатан ўтган йили унчалик ҳам адолатли қарор чиқарилмади. 2020 йил, албатта, унинг йили бўлганди, «Олтин тўп»га ундан-да лойиқроқ номзод йўқ эди. Афсуски, France Football совринни беришдан бош тортди ва Левандовски ўзи муносиб бўлган эътирофсиз қолди.
Роберт бу йили ҳам таслим бўлмади ва яна соврин учун асосий даъвогарлар қаторидан жой олди. Бу йил у «Бавария» билан учта совринни қўлга киритди — Бундеслига, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Германия Суперкубоги. «Шахсий фронт»да ҳам полякнинг ишлари яхши ривожланди: Германия чемпионатида 29 учрашувда 41 та гол уриб, Герд Мюллернинг абадий рекордини янгилади. Бундай самарадорлик билан Левандовски ўз фаолиятида биринчи марта «Олтин бутси»ни қўлга киритди.
Жоржиньо
Фото: Twitter
Асли келиб чиқиши бразилияликларга бориб тақаладиган итальян ғолибликка асосий даъвогарлардан яна биридир. Ва бу шунчаки ҳаводан олиб айтилаётган гаплар эмас: Жоржиньо 2021 йилда «Челси» билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди, кейин Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлди ва шундан сўнг яна «аристократлар» билан биргаликда УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. Лондон клуби сафида ҳам, терма жамоа сафида ҳам у асосий ижрочи сифатида бошқалардан ажралиб туради, Жоржиньосиз иккала жамоанинг ҳам ярим ҳимоясини тасаввур қилиш мушкул.
«Биз орзулар билан яшаймиз. Очиғини айтаман: ҳаммаси сиз танлаган мезонларга боғлиқ. Агар истеъдод ҳақида гапирадиган бўлсак, дунёдаги энг зўри эмаслигимни тушунаман. Агар совринларга қараб овоз берсангиз, бу мавсумда ҳеч ким мендан кўпроқ соврин ютгани йўқ», — деганди Жоржиньо бир неча ой олдин берган интервьюсида.
Криштиану Роналду
Фото: Getty Images
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва шу йилнинг август ойидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилаётган Роналдуни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. Унинг беш карра «Олтин тўп» соҳиби экани ҳам Роналдуга алоҳида мақом бериб туради. Роналду ўтган мавсумда «Ювентус» сафида жуда ажойиб мавсум ўтказмаганига қарамай у А Сериянинг 33 ўйинида 29 та гол уриб, мавсум тўпурари бўлди. Қолаверса, 36 ёшли футболчи «кекса синьора» билан Италия Кубогида зафар қучди.
Португалия терма жамоасида эса у ўз вазифаларини бекам-у кўст бажармоқда. Криштиану бешта гол билан Евро—2020 да Патрик Шикни (Чехия) ортда қолдириб, мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди. Бундан ташқари ЖЧ—2022 саралаши доирасидаги ўйинларни ҳам голсиз тарк этаётгани йўқ.
Ёзги трансферлар ойнасида Роналду «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтди. Ва унинг «Олд Траффорд»га қайтиши ҳам ўзи каби ақл бовар даражада ўтди: у биринчи ўйинидаёқ дубль қайд этди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди