date

Туркия терма жамоаси Испанияда талон-тарож қилинди


Туркия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Испанияда дуранг натижага эришди. Аммо ўйин давомида турк футболчиларининг кийиниш хонасида талон-тарож содир бўлди.

Испаниянинг Marca нашри хабарга кўра, номаълум шахслар 200 минг евро қийматидаги ҳашаматли қўл соати ва яна 60 минг евролик қимматбаҳо узукларни ўмариб кетган. Натижада зарар 300 минг евродан ошган.

Туркия футбол федерацияси ушбу масала бўйича дарҳол маҳаллий ҳокимиятларга расмий шикоят билан мурожаат қилди. Полиция тезкорлик билан ишга киришди ва жиноятчилардан бирини қўлга олди.

Энг муҳими, ўғирланган буюмлар топилиб, эгаларига қайтарилди. Айни дамда ҳуқуқ-тартибот органлари ўғриликнинг қандай амалга оширилганини ва стадион ходимларининг бу ҳодисага алоқадорлигини ўрганмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркия терма жамоаси Испанияда талон-тарож қилинди