
"Барселона" Ла Лига доирасида "Камп Ноу" стадионига ғалабали қайтишни амалга оширди ва "Атлетик Бильбао"ни 4:0 ҳисобига мағлуб этди. Ўйиндан сўнг "кўк-анорранглилар" бош мураббийи ўзининг узоқ йиллик орзусини рўёбга чиқарганини эътироф этди.
"Жуда-жуда узоқ вақт олдин, учинчи даражали жамоани тарк этганимда, ўзимга бир кун келиб "Камп Ноу"да "Барселона" бош мураббийи сифатида ўтираман, деб айтгандим. Бугун бу орзунунг амалга ошганини кўряпман.
Бу эса меҳнат орқали ҳамма нарсага эришиш мумкинлигини исботлайди", – деди Флик "Barca Universal"га берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, немис мутахассиси 2024-йилнинг ёзида каталонияликлар бошқарувига келган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.