date

Мане фаолиятидаги энг яхши жамоадошларини танлади


Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубида тўп сураётган ҳужумчи Садио Мане ўз фаолиятидаги энг яхши беш футболчини танлаб, орзулар жамоасини тузди. Рио Фердинанд билан бўлган интервьюсида сенегаллик футболчи Виржил ван Дейк ва ватандоши Калиду Кулибалини ажратиб кўрсатди.

Шунингдек, "Ливерпул" собиқ футболчилари Филиппе Коутиньо ва Роберто Фирмино ҳам рўйхатдан ўрин олди. Албатта, ҳозирги жамоадоши Криштиану Роналду ҳам эътиборсиз қолдирилмаган.

Аммо Мохамед Салоҳ ушбу рўйхатда тилга олинмади. Садио Мане 2016 йилдан 2022 йилгача "Ливерпул" сафида ўйнади.

Кейин эса "Бавария"га кўчиб ўтди. Мюнхен клубида бир йил ўтказган юлдуз ҳужумчи "Ал-Наср"га ўтди ва ҳозиргача мазкур жамоада ўйнашда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мане фаолиятидаги энг яхши жамоадошларини танлади