Blannco Technology Group таҳлилий компанияси смартфон ва планшетларда қанчалик тез-тез носозликлар юзага келишини аниқлашга бағишланган тадқиқоти натижаларини эълон қилди, деб ёзади «Дарё». Мутахассислар iPhone’ларда муаммолар Android-гаджетларга қараганда кўпроқ кузатилишини маълум қилди ва антирейтинг етакчиларини ошкор этди.
Мутахассислар ҳам дастурий таъминот (тўсатдан «осилиб қолиш» ёки дастурларнинг ёпилиб қолиши), ҳам қурилма билан боғлиқ носозликларни (сигнал йўқолиши, кучли қизиб кетиш) ҳисобга олди. 2016 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, улар iOS ва Android-гаджетларда юзага келадиган муаммолар сони, шунингдек, муайян носозликлар тезлигини таққослади.
Тадқиқ қилинган Apple қурилмаларининг 62 фоизида носозликлар кузатилган бўлса, муаммоли Android-гаджетлар улуши 47 фоизни ташкил этди. iOS-қурилмалар орасида носозликларнинг энг катта қисми (13 фоизи) iPhone 6’да қайд этилди, антирейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринларини iPhone 5S ва iPhone 6S (9 фоиздан) эгаллади. iPhone 7 ва 7 Plus кечроқ чиққани учун рейтингга кирмади, энг барқарор қурилмалардан бири эса iPhone 4S бўлиб чиқди — ушбу модель билан боғлиқ муаммолар барча ҳолатларнинг бор-йўғи 2 фоизини ташкил этди.
Android-қурилмалар ичида эса энг муаммоли смартфон LeEco Le2 деб топилди. Иккинчи ўринни Xiaomi Redmi 3S ва Redmi Note 3 эгаллади — уларнинг ҳиссасига муаммолар умумий сонининг 9 фоизи тўғри келди. Samsung Galaxy S7 edge тўртинчи ўринда жойлашди.
Шунингдек, тадқиқотчилар носозликлар хусусияти ва энг муаммоли дастурлар бўйича рейтинглар тузди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди