Oculus нигоҳни кузатувчи технология яратаётган The Eye Tribe стартапини сотиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Oculus нигоҳни кузатувчи технология яратаётган The Eye Tribe стартапини сотиб олди

Oculus нигоҳни кузатувчи технология яратаётган The Eye Tribe стартапини сотиб олди

Facebook таркибига кирувчи Oculus компанияси кўз нигоҳнини кузатадиган технологияни ишлаб чиқаётган The Eye Tribe стартапини ўз тасарруфига ўтказди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.

Бундай технологиядан Oculus янги авлоддаги виртуаллик реаллик гарнитураларида фойдаланиши тахмин қилинмоқда. The Eye Tribe стартапига тегишли нигоҳни кузатадиган функциялар келажакда компьютерга уланмасдан ишлайдиган VR гарнитураларни тайёрлаш имкониятини беради. Бу эса, ўз навбатида, виртуал реаллик гаджетларининг оммалашувига хизмат қилади.

Ҳозирча келишувнинг қиймати маълум қилинмаган. Бироқ шу нарса аниқки, Facebook учун стартапни ҳарид қилиш қимматга тушмаган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.