Google интернет-гиганти раҳбарияти бошқа давлатларда бўлган баъзи ходимларига АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан миграция сиёсати кучайтирилиши ҳақидаги фармоннинг имзоланиши сабабли зудлик билан АҚШга қайтишни тавсия қилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги журналистлари Google бош директори Сундар Пичаи ходимлар орасида тарқатган огоҳлантириш билан танишиб чиқдилар. Агентликнинг таъкидлашича, ҳужжатдан компаниянинг 100 дан кўпроқ ходими бир қатор мусулмон давлатлари фуқароларига АҚШга киришни мураккаблаштирувчи, Трамп томонидан имзоланган фармоннинг у ёки бу даражада таъсири остига тушишлари келиб чиқади. Бу мутахассислар АҚШ фуқаролигига эга бўлмаган ва АҚШда бўлиш учун виза олишлари керак бўлган ходимлардир. Google’да улар хизмат сафари ёки таътиллардан АҚШга қайтишда муаммоларга дуч келишлари мумкин, деб ҳисобланмоқда.
"Бу фармон учун ҳамкасбларимиз тўлаётган ҳақни кўриш оғриқлидир. Биз иммиграция масалалари бўйича қандай қарашларга эгалигимизни очиқчасига айтганмиз ва бундай қилишни давом эттирамиз", деб изоҳ берган бу вазиятга Пичаи. Ахборот агентлигининг таъкидлашича, Google АҚШнинг кўплаб муҳожирлар ишлайдиган компанияларидан бири ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади