2017 кўргазмасида HMD Global компанияси флагман Nokia 8 эмас, балки иккита ҳамёнбоп смартфон – Nokia 3 ва Nokia 5 моделларини тақдим этар экан. Шунингдек, афсонавий Nokia 3310 телефонининг янгиланган замонавий талқини ҳам намойиш этилади, деб ёзади Terabayt сайти.
Аммо, сизиб чиққан хабарлар туфайли, иккита янги смартфондан «кичкинтой»и – Nokia 3 моделининг хусусиятлари ҳақидаги батафсил маълумотлар ошкор бўлиб улгурди. Кутилганидек, бу бошланғич даражадаги «ўзак»ка эга қурилма бўлади.
Инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Nokia 3 телефонининг 5,2 ёки 5,3 дюймли дисплейи 1280х720 пикселли бўлади. Унга 1,4 ГГц частотада ишловчи тўрт ядроли Snapdragon 425 процессори ҳамда Adreno 308 график тезлатгичи ўрнатилган. Тезкор хотираси 2 ГБ, ички доимий хотираси эса 16 ГБ ҳажмли. Асосий камераси 13, олд камераси эса 5 мегапикселлли.
Шунингдек, Nokia 3 смартфонининг нархи 149 евро бўлиши ҳам хабар қилинмоқда. Nokia’нинг ушбу ва бошқа қурилмалари тақдимоти 26 февраль куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади