Европа қонуншунослари роботлар ва улар билан боғлиқ ҳар қандай ҳодисаларни тартибга солиш мақсадида Европа Иттифоқи бўйлаб амал қиладиган қонун чиқариш таклифини билдиришди, деб ёзмоқда Ҳилол.уз сайти.
Янги қонун бўйича таклиф Еврокомиссияга киритилган. Еврокомиссия бу таклифни амалга оширишга мажбур бўлмаса-да, агар уни ноўрин деб ҳисобласа, бирор арзирли сабаб кўрсатиши керак бўлади.
“Бошқа давлатларникига амал қилишга мажбур бўлмаслиги учун Европа Иттифоқи бу соҳадаги мезонларни ўрнатишга етакчилик қилиши керак”, – дейилади парламент берган баёнотда.
2015 йилнинг ўзида саноат роботларини етказиб бериш 15 фоизга ошган ва бу борадаги маблағ айланмаси 46 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Тиббий, маиший ва шахсий эҳтиёжлар учун роботларга бўлган талаб кун сайин ошиб бормоқда.
Аммо иш жараёнида роботлардан фойдаланаётган ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи компанияларга робот солиғи солиш таклифи парламентда рад этилди.
“ХРФ (Халқаро Робот Федерацияси) ишонадики, роботларга солиқ солиш бандлик ва рақобатбардошликка салбий таъсир ўтказади”, – дейилади Франкфуртда жойлашган ташкилот берган маълумотда. Шунингдек, кўпчиликнинг фикрича, автоматлаштириш ва роботлардан фойдаланиш самарадорликни оширади ва янги иш ўринларини яратади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди