00:04 / 14.04.2017
6 119

Австралия қамоқхонасида икки метрли банги илон қайта тарбийланди

Австралия қамоқхонасида икки метрли банги илон қайта тарбийланди
Австралияда икки метрли бўғма илонни гиёҳвандликка мойилликдан даволашди, деб ёзади Дарё нашри.

Илон метамфетамин тайёрланадиган яширин ерости лабораториясида яшаган. Кимёвий буғланиш ва ҳавога тарқалган гивоҳванд модда зарралари уни гиёҳвандга айлантириб қўйган.

Полиция лабораторияни ерни фош қилгач, илон ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари қўлига ўтган. Уни Сиднейдаги улкан қамоқхона комплексидаги ҳайвонлар учун мўлжалланган марказга юборишган.

Марказ ходими Иэна Митчеллнинг сўзларига кўра, илон аввалига ўзини нотинч, тажовузкор ва тушунарсиз тутган. Бошқа ўзи каби тинч ва секин ҳаракат қиладиган турдошларидан фарқли ўлароқ, бу илон ўзи жойлаштирилган контейнерда тинмай судралган.

Илонга гиёҳвандликка мойилликдан бутунлай қутулиш учун етти ой керак бўлди. Ҳозирда унга янги хўжайин қидирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Австралия қамоқхонасида икки метрли банги илон қайта тарбийланди